Гломерулонефрит [юн. glomerulo – буйрак коптокчаси, nephritis – буйрак яллиғланиши] – буйрак калавачаларининг инфекцион-алергик яллиғланиши. Юқумли касалликдан сўнг ривожланади. Касаллик патогенезида иммун бирикмалар етакчи роль ўйнайди. Гломерулонефритда беморнинг қон босими кўтарилади, сийдикда қон ёки оқсил пайдо бўлади. Сийдик кам ажралиб, бадан шишиши ҳам мумкин (яна қ. Нефрит).
[addtoany]