Гидрофобия [гидро… ва юн. phobos – чўчиш, қўрқиш], сувдан чўчиш – қўрқув ҳолати; беморга бир қултум сув ичирилса, сув кўрсатилса ёки сув эслатилса, унинг ютиш мушаклари тортишиб қолади, у қаттиқ чўчиб тушади ва оғриқ сезади. Қутуриш, қоқшол, истерияда кузатилади.
Давоси: асосий касаллик даволанади, асабий-руҳий кўзғалишни босадиган дорилар буюрилади.
[addtoany]