Гидрофтальм

Гидрофтальм [гидро… ва юн. ophthalmos кўз] – болалардаги туғма глаукомада кўз ичи босимининг ортиши сабабли кўз соҳасининг чўзилиши ва катталашуви. Кўз мугуз пардасининг диаметри катталашади, чўзилган склера кўкимтир рангда бўлади. Кўрув нерви атрофияси ривожланиши сабабли кўриш ёмонлайди. Жарроҳлик усули билан даволанилади.

[addtoany]