Гидрокортизон

Гидрокортизон, кортизол – одам, маймун ва итларнинг буйрак усти бези пўстлоқ каватида холестериндан ҳосил бўладиган стероид гормон. Организмдан, асосан, сийдик билан ажралади. Глюкокортикоид таъсирга эга – жигарда глюкоза ҳосил бўлишини ва унинг қондаги миқдорини оширади. Гидрокортизон жигарда оқсил ва рибонуклеин кислота синтезини баркаролаштиради, кўпгина бошқа тўқималар (масалан, лимфа, мушак тўқимаси, бириктирувчи тўқимага эса бу жараённи тормозлайди. Гидрокортизон ажралишини адренокортикотроп гормон иштирокида гипофиз тартибга солиб туради. Организм учун нохуш ҳолат ёки бирор касаллик рўй берганда (қ. Адаптацион синдром. Стресс) гидрокортизон ҳосил бўлиши жадаллашади. Бу гормон ва унинг препаратлари ҳамда сунъий ҳосилалари – преднизолон, трамцинолон ва бошқа(лар) тиббиёт амалиётида турли касалликларни даволашда ишлатилади.

Загрузка...