Гинекомастия

Гинекомастия [юн. gyne – аёл, mastos – кўкрак] – эркаклар кўкрак безининг аёлларникига ўхшаб катталашиши. Чин ва сохта бўлади. Чин гинекомастияда кўкрак безининг ҳамма тўқималари ривожланади, сохта гинекомастияда эса ёғ тўпланади. Асосан, 18-25 яшар кишиларда учрайди. Аксарият эндокрин, жумладан, жинсий безларнинг бирламчи касалликлари белгиларидан бири ҳисобланади. Беморнинг овози аёллар овозига ўхшаб қолади, соқол-мўйлов чиқмайди, жинсий аъзолар ҳам тўла такомиллашмайди. Жигар циррозида аёллар жинсий гормони (эстрген) алмашинуви бузилиши натижасида ҳам гинекомастия пайдо бўлиши мумкин. Бемор дори-дармонлар билан даволанилади, улар ёрдам бермаса, жарроҳлик усули қўлланилади.

Загрузка...