Гипернефрома [гипер… ва юн. hephros – буйрак] – буйрак қилнайчаларининг эпителий ҳужайрасидан ўсиб чиқадиган хавфли ўсма (буйрак раки). Касаллик зимдан бошланади. Бемор ўзини нохуш сезади, тез чарчайди, дармонсизлик, иштаҳа ва кайфиятнинг айниши каби белгилар аста-секин зўрая бориб, кейинчалик бел соҳаси симиллаб оғрий бошлайди, баъзан оғриқ бўлмайди. Гоҳо беморнинг ҳ-рти кўтарилиб, қон босими ортади. Сийдикда эритроцитлар пайдо бўлади, қон деярли кам учрайди. Касаллик ултратовуш ташхис ва рентген текширувлари асосида аниқланади. Кимёвий терапия ҳамда жарроҳлик усули қўлланилади.
[addtoany]