Гипертермия

Гипертермия [гипер… ва юн. therme – иссиқ], организмнинг қизиши, иссиқ элитиши – одам ва ҳайвон организмида ортиқча иссиқлик тўпланиши, ҳароратнинг жуда юқори бўлиши. Ташқи омиллар (масалан, ҳ-рти ниҳоятда юқори бўлган и. ч. корхоналари, ташқи муҳит шароитлари) ёки бош мия касалликлари (мия шикастлари, мияга қон қўйилиши, ўсма пайдо бўлиши), иссиқликни назорат қилиш марказининг издан чиқиши (қ. Терморегуляция) сабаб бўлади. Агар тана ҳарорати 41-42° га етса, иссиқ элитиши кузатилади, бунда моддалар алмашинуви, қон айланиши, миянинг кислород билан таъминланиши ва бошқа(лар) фаолиятлар издан чиқади. Мушакларнинг зўриқиши, мастлик, наркоз (асорати) ҳолатларида ҳам гипертермия рўй бериши мумкин. Айрим инфекцион ва нерв касалликларини даволашда сунъий гипертермия қўлланилади.

[addtoany]