Гипертоник эритмалар

Гипертоник эритмалар – осмотик босими одам, ҳайвон ва ўсимлик ҳужайралари ичидаги суюкликнинг осмотик босимидан юқори эритмалар. Гипертоник эритмалар микробга қарши таъсир этганда тўқималар, жумладан, айрим ҳужайралар (микроблар) сувини йўқотиб, бужмайиб қолади (қ. Плазмолиз) ва уларнинг ҳаёт фаолияти кескин пасаяди. Бундай э. гипотоник ва изотоник эритмалар билан бирга тирик тўқима ва ҳужайралардаги осмотик босимни ўлчаш учун қўлланилади. Гўшт, балиқ ва сабзавот маҳсулотлари тузланганда ош тузи гипертоник эритмалари концерваловчи таъсир кўрсатади. Яллиғланиш жараёнларини тузатишда ҳам гипертоник эритмалардан фойдаланилади.

Загрузка...