Гипогликемия

Гипогликемия [гипо… юн. glykys – ширин ва haima – қон] – қонда қанднинг меъёр (70 мг %)дан камайиши. Соғлом кишилар карбонсувлар кўп қабул қилганида, зўр бериб жисмоний иш билан шуғулланганида, шунингдек, аёлларда лактация даврида гипогликемия рўй бериши мумкин. Меъда ости бези, жигар, буйрак касалликлари ва бошқа(лар) ҳам гипогликемияга олиб келади. Беморга инсулин ортиқча берилганида гипогликемик шок кузатилади, бундай ҳолат рўй берганда венага глюкоза юборилади. Қоида қанд миқдорининг

40 мг % дан камайиб кетиши кўпгина нохуликларга; ҳушдан кетиш, тиришиш, ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Гипогликемияга сабаб бўлган асосий касаллик аниқланиб, уни даволаш тадбирлари кўрилади.

Загрузка...