Гипотиреоз

Гипотиреоз [гипо… ва лот. (glandula) thyreoidea – қалқонсимон без] – қалқонсимон без фаолиятининг кескин сусайиши, унинг етарли ишламаслиги. Микседеманинг енгилроқ шакли. Асосий белгилари: толиқиш, жисмоний ва руҳий заифлик, уйқучанлик, хотира сусайиши, юз кепчиши, ковоклар шишиши, тери қруқшаши, соч тўкилиши, қабзият, асосий моддалар алмашинувининг бузилиши ва бошқа(лар) Бемор гормонлар билан даволанади.

5 – Тиббиёт энциклопедияси

[addtoany]