Гирсутизм

Гирсутизм [лот. hirsutus – жунли] – аёлларда соқол-мўйлов ўсиши, баданини эркакларникига ўхшаб жун босиши. Асосан, андрогенларнинг қонга кўп чиқарилиши ёки унга нисбатан тўқималарнинг ўта сезгирлиги натижасида вужудга келади. Буйрак усти безларининг пўст қавати, гипофизнинг олдинги бўлаги зарарланганда, тухумдон ўсмасида, климакс билан боғлиқ бузилишларда, шунингдек, бош миянинг айрим яллиғланишлари тери касалликлари ва ҳ. к. да кузатилади. Сомом аёлларда (уларнинг гавда тузилишларига боғлик ҳолда), баъзи қизларда (балоғатга етиш даврида) ҳам учрайди. Гирсутизм баъзан ирсий бўлиб, бир оиланинг киз-аёлларида кузатилади. Гирсутизмнинг товуш, скелет ва мушакларнинг худди эркакларникига ўхшаб кетиши билан бирга кечиши вирилизмгп хос. Даво, асосан, касалликка сабаб бўлган омилни бартараф этишдан иборат.