Knowledge Base

Гистиоцитлар

Гистиоцитлар [гисто… ва юн. hytos – ҳужайра] – умуртқали ҳайвонлар ва одамлардаги бириктирувчи тўқима ҳужайраларининг бир хили. Тўп-тўп бўлиб ёки якка-якка жойлашади. Юмалоқ, бўлак-бўлак, дуксимон, кўпинча, узун ва ўсикли бўлади. Сохта оёқчалар ёрдамида ҳаракатланади. Эриган коллоид моддаларни организмнинг бошқа ҳужайраларига нисбатан кўпроқ ютиб, протоплазмасига тўплай олади. Фагоцитоз хусусиятига эга бўлгани учун организмда ҳимоя воситасини ўтайди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan