Глобулинлар

Глобулинлар [лот. globulus – шарча] – суюлтирилган кислота ва ишкорлар ҳамда нейтрал тузларнинг кучсиз эритмаларида яхши, сувда эса кам эрийдиган (миозиндан ташқари) глобуляр оқсиллар; аммоний сульфатнинг ярим тўйинтирилган, магний сульфат ёки натрий сульфатнинг тўйинтирилган эритмасида чўкмага тушади. Глобулинлар сут, қон зардоби, тухум, мушаклар ва ўсимликлар (каноп, нўхат) уруғда бўлади. Ўсимлик ва ҳайвон тўқималари таркибига киради. Қон плазмаси оқсилларининг деярли ярмини ташкил этади. Кўпчилик глобулинлар оддий оқсиллар, айримлари эса карбонсувлар, липидлар (айниқса, қон зардоби глобулинлар и), нуклеин кислоталар (нейроглобулин), йод (тиреоглбулин) билан боғланган бўлади. Организмнинг иммунлик хусусиятини (антителолар, комплемент) ва қон ивишини (протромбин, фибринген ва бошқа(лар)) таъминлайди; темир (трансферрин, гаптоглобин), миснинг (церулоплазмин) ташлишида ва бошқа(лар) жараёнларда иштирок этади. Гама-глобулинлар тиббиётда кенг қўлланилади.

Загрузка...