Гнус [рус – чакадиган ҳашаротлар] – қон сўрувчи икки қанотли ҳашаротларнинг умумий номи; чивинлар, захкаш чивинлар, искатопарлар, букри пашшалар, қашқа пашшалар, сўналар киради. Гнуснинг яшаш шароитига қараб турларининг таркиби ўзгариб туради. Ер дорининг тоғ чўккилари ва Арктикадан ташқари ҳамма жойида тарқалган. Гнус ботқоқликлар, ҳайвон чиқиндилари, кемирувчилар ини ва бошқа зах жойларга тухум қўяди. Одам ва ҳайвонларга турли юқумли касалликлар (безгак, тери яраси, япон энцефалити, туляеремия, куйдирги, охоцеркоз)ни юқтиради. Улар қон сўрганида одам ва ҳайвонларга тинчлик бермайди, ҳайвонларнинг маҳсулдорлиги камаяди. Сақланиш чоралари: гнус тарқалган жойларда юз ва тананинг очиқ жойларига ниқоб тутиб олинади, баданга метилфтолат, репудин, диэтил-толуамид каби репеллентлар сурилади.