Гонит

Гонит [юн. gony – тизза] – тизза бўгимининг серозли, сероз-йирингли ёки йирингли яллиғланиши. Ииринглатувчи кокклар, сил, сўзак микроблари ва бошқа(лар) сабаб бўлади. Гонитда тизза қизаради, синовиал парда шишиб, бўғим бўшлиғида олдин сероз-фибриноз, кейин йирингли суюқлик йиғилади. Ўткир ва сурункали хили бор. Ўткир гонитда яллиғланиш белгилари тез намоён бўлиб, яққол кўринади. Бўғим қаттиқ оғрийди, катталашади, бемор оёғини қимилата олмай қолади. Сурункали гонитда бўғим шишиб, фаолияти бузилади, бироз қизаради, қизийди ва сал-пал оғрийди. Гонитнинг дастлабки аломатлари сезилганда дарҳол шифокорга мурожаат этиш ва унинг кўрсатмаларига қатъий амал қилиш лозим.

[addtoany]