Гормонлар [юн. hormanino – қўзғатаман] – ички секреция безлари (эндокрин безларга ишланиб чиқиб, қонга ва тўқима суюқлигига ўтадиган био=огик фаол моддалар. Улар бутун организмга тарқалиб, турли аъзо ҳамда тўқималарнинг фаолиятини бошқаради. Баъзилари муайян аъзоларга, масалан, тиреотроп гормон, асосан, қалқонсимон беэга, адренокортикотроп гормон (АКТГ) буйрак усти безларининг пўстлоқ каватига, эстрогенлар бачадонга таъсир этади ва ҳ. к. Бошқалари (қалқонсимон без гормонлари, кортикостероидлар, ўсиш гормони ва бошқалар) организмнинг ҳамма тўқималарига (умумий) таъсир кўрсатади. Уларнинг ўзига хос таъсир этиши турлича кимёвий тутилганлигига боғлик; масалан, инсулин карбонсувлар алмашинувига таъсир этади, тестостерон ва бошқа(лар) андрогенлар ассимиляция жараёнларини кучайтиради, организмда азот тўпланишига сабаб бўлади, глюкокортикоидлар моддалар алмашинувини ўзгартириб, жигарда гликоген ҳосил бўлишини, айниқса, бириктирувчи ва лимфоид тўкимада омилларнинг парчаланишини, эстрогенлар бачадонда фосфолипидлар билан оқсил синтез бўлишини кучайтиради, ўсиш гормони (соматотроп гормонлар) ёғ, фосфор ва кальций алмашинувига таъсир этади. Улар ҳужайранинг генетик аппаратини стимуллаш, ферментларни фаоллаштириш ва ферментатив реакциялар тезлигини ўзгартириш йўли билан моддалар алмашинувига таъсир кўрсатади. Улар оксилнинг тузилишини белгилаб берадиган информацион рибонуклеин кислотасининг ҳосил бўлишини кучайтириб, оқсиллар биосинтезига таъсир этади. Ўсиш ва жинсий гормонлар организмнинг ўсишини, балоғатга етишини бошқаради. Зарур пайтда организм имкониятлари гормонлар иштирокида сафарбар қилинади. Масалан, хавф-хатар таҳдид қилганда ва шу муносабат билан мушакларга зўр келганда адреналин кўпроқ чиқиб, қондаги глюкозани кўпайтиради, юрак ва мияга қон боришини кучайтиради; организмга зарарли таъсир органда АКТГ кўпроқ чиқади. Организм нормал яшаб, ишлаб туриши учун гормонлар эҳтиёжга яраша ишланиб чиқиши керак. Нерв, гуморал ва гормонал омиллар ўзаро таъсир этиб, шунга ёрдам беради. Баъзан нерв тизими ички секрекция безлари билан бевосита боғланади. Қорин нерви таъсирланганда буйрак усти безларининг мағиз каватидан адреналиннинг кўплаб чиқиши шундан далолат беради. Баъзан қўзғалиш нерв толалари орқали гипоталамуста боради, бу ерда рилизинг гормонлар (гипофиз гормонларни ажратувчи омиллар) деган моддалар ҳосил бўлади, шу моддалар гипофизга кириб, гипофизар (троп) гормонларнинг кўшимча чиқишига сабаб бўлади, булар эса перифериядаги ички секрекция безидан гормонлар чиқишини кучайтиради. Организмда қандайдир бирор сабаб билан бу моддалар кўпайиб кетса, гипотламусдан рилизинг гормон чиқиши тўхтайди, натижада гипофиз тегишли троп гормонларни камроқ чиқаради, шундан кейин перифериядаги ички секреция безидан гормонлар чиқиши ҳам камаяди. Қонда бирор гормонлар камайиб кетса (масалан, тўқималарда у тез парчаланганда) рилизинг гормонлар чиқиши кучаяди, щз навбатида гипофиз троп гормонни кўпроқ ишлайди, шундан кейин периферик без ҳам гормонларни ортиқроқ ишлаб чиқаради. Гипоталамусда гипофизнинг баъзи гормонлар ини ингибирловчи нейрогормонлар (пролактостатин, меланостатин, самотостатин) ҳам ишлаб чиқарилади. Улар таъсирида тегишли гипофиз Г. ининг ҳосил бўлиши камаяди. Қонда бу моддалар миқдори ўз-ўзидан ҳам бошқарилади. Масалан, глюкоза кўпайиб кетганда у гликогеннинг парчаланишини тезлатиб, глюкоза миқдорини орттирувчи адреналин концентрциясини камайтиради. Организмда натрий тузлари етишмаса, буйрак усти безларининг пўстлоқ каватидан альдостерон чиқиши кучаяди, натижада буйрак каналчаларида натрий тузлари кўпроқ қайта сўрилиб, организмда ушланиб қолади. Демак, Г. маълум миқдорда ишланиб чиқиб, моддалар алмашинувини ва организмнинг бошқа фаолиятларини таъминлайди.
[addtoany]