Гунглик

Гунглик, кар-соқовлик – туғма ёки чақалоқлик даврида рўй берган карлик ва шунинг оқибатида келиб чиққан соқовлик. Гунглик эшитиш қобилияти сақланган ва ақлий заиф кишилардаги соқовликдан ҳамда руҳий карликдан (нутқий илғаб олишнинг бузилиши) фарқ қилади. Туғма кар боланинг тили мустақил чимайди (қ. Карлик), чунки у теварак-атрофдаги кишилар сўзини эшитмайди. Соғлом бола теварак-атрофдаги кишилар сўзини эшитиб, тақлид қилади ва шу тариқа гапиришни ўрганади. Демак, қулоғи эшитмаса, бола гапира олмайди. «Тили чиқмаган» ёки эндигина «Тили чиқаётган» боланинг қулоғи эшитмай қолса, бу гунгликга сабаб бўлади. Бола эрта кар бўлиб қолса, ортирган сўз бойлигини аста-секин унутиб, гўнг бўлиб қолади. Гунглик боланинг ёшлигида бўлиб ўтган касалликлари: менингит, қизамиқ, грипп, скарлатина, эшитиш аъзосининг туғма аномлиялари ва шикастланишлари натижасида рўй беради.

Боланинг гунглиги қанча тез ва эрта аниқланса, уни бу дарддан фориғ қилиш мумкин. Ҳоз. замон текширув усуллари ҳатто Эмадиган боланинг ҳам эшитув даражаси қанчалик пасайганини аниқлай олади. Гунгликда эшитишни тиклаш ёки яхшилашга қаратилган чора-табирлар ҳамма вақт ҳам тайинли самара бервермайди. Шунга қарамай гўнг болаларни ёзма ва оғзаки нутққа ўргатадиган махсус сурдолгик (лот. сурдос – карлик сўзидан) муассасалар мавжуд; 16-а. даёқ гўнг болаларни ўқитиш учун қўл ёки бармоқ алифбоси тавсия этилган. Гўнг болалар махсус усулда ўқитилади. Ўқитиш қанча эрта бошланса, шунча яхши натижа беради. ЎзР вилоятларида, шунингдек, Тошкент ш. да ҳам гўнг болаларга мўлжалланган махсус мактаб ва мактабгача тарбия муассасалари мавжуд.

[addtoany]