Карлик, гаранглик – мутлақо эшитмалик ёки қулоқнинг сўзни англай олмайдиган даражада «оғирлиги. Карлик туғма ва ҳаётда орттирилган бўлиши мумкин. Туғма карликга бола туғилаётганда эшитув нервининг зарарланиши, ички қулоқ ёки эшитув нервининг ирсий ёки она юқумли касалликлар (грипп ва ҳ. к.) билан оғриши натижасида ривожланмай қолиши, шунингдек, ҳомиладорлик даврида, хусусан, унинг биринчи ойларида онанинг турли дорилар ё спиртли ичимликлар ичиши сабаб бўладй. Ҳаётда орттирилган карлик ўрта ва ички қулоқ, эшитиш нерви ёки бош мия эшитув марказининг яллиғланиш касалликлари, баъзи инфекцион касалликлар асорати, шунингдек, зарарли омиллар (масалан, шовқин, вибрация ва бошқа(лар)) натижасида келиб чиқиши мумкин.
Давоси карликнинг сабабига боғлик, у, кўпинча, касалланиш даражасига кўра олиб борилади. Эшитув нерви жиддий зарарланганда кар қулоқ тузалиши қийин. Қулоқ «оғир» бўлиб қолганда товушни кучайтирадиган асбоблар (эшитув аппаратларидан фойдаланиш мумкин. Болалар махсус мактабларда ўқитилади.
[addtoany]