Нефропатия

Нефропатия [юн. nephros – буйрак, pathos – касаллик] – буйракнинг турли морфологик ва функционал касалликларини англатувчи умумий тушунча. Нефропатияга нефритлар (гломерулнефрит, пиелонефрит, тубулоинтерстициал, ирсий), буйрак аномалиялари (буйракнинг артерия ва веналари нуқсонлари, буйрак аплазияси, қўшимча буйрак, буйрак гипоплзияси, фестонияси), буйрак поликистози, пионефроз (буйракнинг йирингли-деструктив яллиғланиши), буйрак сили, раки, буйрак эхнококкози, буйрак амилоидози, буйракнинг ўткир ва сурункали етишмовчилиги, нефротик синдром, нефроптоз, нефролитиаз, нефросклроз ва бошқа касалликлар киради. Нефропатия ривожланишига баъзи юқумли касалликлар (ангина, нафас тизимининг ўткир яллиғланиш касалликлари, айрим вируслар), организмнинг совқотиши, қандли диабет, тиреоидит, амилоидоз, маълум бир гуруҳ дориларнинг нохуш таъсири, иммун тизимдаги етишмовчиликлар ва бошқа омиллар сабаб бўлади.

Загрузка...