Негативизм

Негативизм – олий нерв фаолиятининг бузилиши белгиларидан бири. Бунда бемор ўринсиз равишда ташқи таъсиротларга қаршилик кўрсатади. Нофаол ва фаол негативизм фарқ қилинади. Нофаол негативизмда бемор талаб қилинаётган ҳаракатни ўжарлик билан бажармайди. Фаол Н. да киши талаб қилинаётган ҳаракатнинг аксини қилади. Бу ҳолат аксарият шизофрениянинг кататоник шаклида кузатилади. Баъзи болалар ва ўсмирларда нотўғри тартиб оқибатида юзага келадиган Н. ни патологик Н. дан фарқ қила билиш керак.

[addtoany]