Неироглия

Неироглия, глия – нерв тўқимасининг ҳужайра элементлари; нерв ҳужайраси (нейрон), ўсимталари ва мия капиллярлари оралиғини тўлдириб туради. Неироглияда макроглия ва микроглия ҳужайралари тафовут қилинади. Макроглия эктодермадан ривожланади; эпендима глияси, астроцитлар ва олигоглиядан иборат. Эпендима ҳужайралари бир-бирига зич такалиб турадиган юмалоқ шаклга эга; улар бош мия қоричаси ва орқа миянинг марказий канали оралиқ қисмини тўлдириб, механик, таянч ва трофик вазифасини ўтайди. Астроглия – юлдузсимон ҳужайралар ўз ўсимталари билан чигаллашиб, мия поясини ҳосил қилади. Унинг асосий элементи гемато-энцефалик барьер бўлиб, сув-туз алмашинувини назорат қилади. Олигоглия ҳужайралари майда, калта ўсиқчалари бор, нейрон ва аксонлар танасини ўраб туради, аксон миелин қобиғининг ҳосил бўлишида иштирок этади, нейронларга моддалар ташилишини таъминлайди. Микроглия ҳужайралари ўсиқчалри ҳам майда ҳужайралар бўлиб, мезенхимадан ривожланади; фагоцитоз, шунингдек, нерв тизимида ҳимоя вазифасини бажаради.

[addtoany]