Knowledge Base

Нервизм

Нервизм – одам ва юқори даражада тузилган ҳайвонлар организмидаги барча фаолиятлар ва физиологик жараёнларни бошқарувчи бош омил – нерв тизими деган ғояга асосланган йўналиш. Нервизм атамасини фанга И. П. Павлов киритди (1883), С. П. Боткин, И. М. Сеченов ва унинг издошлари асарларида нервизм ғоясига асос солинди. Асосий Н. И. П. Павловнинг олий нерв тизими, шартсиз рефлекслар ва шартли рефлекслар ҳақидаги таълимотидир. Ҳоз. неро-гуморал бошқарилиш ҳақидаги тушунчага кўра, организмдаги физиологик жараёнларни бошқаришда нафақат нерв тизими, балки гомонал-гуморал омиллар ҳам иштирок этади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan