Невринома

Невринома [невр… ва юн. оmа – ўсма], шваннома – нерв пояси пардаларидан (Шванн пардаларидан) ривожланадиган хавфсиз ўсма. Невринома оёқ-қўл, шунингдек, бўйин, юз, меъда, тери ва бошқа(лар) периферик нерв толалари бўйлаб ўсади. Эшитув нерви невриномаси экстрацребрал мия ўсмасининг энг кўп учрайдиган хили, бунда кулокда шовқин, карлик, бош айланиши, нистагм ва бошқа(лар) кузатилади. Хирургик усулда даволанади.

Загрузка...