Нома

Нома [юн. nime – тарқалувчи], «сувли рак» – гангрена тарзида кечадиган касаллик; атрофидаги тўқималарга тез тарқалади. Кўпинча, юзнинг юмшоқ тўқималари, орқа тешик атрофи, камдан-кам ҳолларда бўйин, қўл-оёқ бармоқлари териси касалланади. Одатда, оғир юқумли касалликларни бошидан кечирган нимжон, дармонсиз болаларда, баъзан каттларда ҳам учрайди. Номада касалланган соҳа шиллиқ қаватида кўкимтир-қизил доғ бўлади. Жараён юмшоқ тўқиманинг ҳаммасига жуда тез шикаст етказади. Беморнинг умумий аҳволи оғирлашади, ҳарорати кўтарилади ва ҳ. к. Номанинг ҳеч бир ракка ўхшаш аломатлари йўқ, фақат тўқималар нобуд бўлишига кўра, уни «сувли рак» деб аташади; одатда, нома ҳўл гангрена деб ҳам юритилади.

Загрузка...