Нуклеазалар

Нуклеазалар – нуклеин кислоталар (НК) ни парчалайдиган гидролитик ферментлар. Барча биологик объектларда борлиги маълум. Нуклеазалар фосфодиэстераза бўлиб, рибонуклеин кислотали парчалайдиган рибонукпеаза (РНКаза), дезоксирибонуклеин кислотани парчалайдиган дезоксирибонуклеаза (ДНКаза), айримлари ҳар икки нуклеин кислоталар (НК)га нисбатан фаол бўлган (номахсус) нуклеазалар деб аталади. Экзнуклеазалар нуклеин кислота молекуласининг бир учини, эндонуклеазалар полинуклеотид занжирни ораларидан гидролизлайди. Овқатдаги НКни ҳазм қилишда, организм учун ёт бўлган НКни чиқариб юборишда, ҳужайраларда НКнинг синтезланиши ва парчаланишини бошқаришда қатнашади. Нуклеазалардан НК структурсини тадқиқ қилишда ва баъзи вирусли касалликларни даволашда фойдаланилади.

[addtoany]