Нуклеин кислоталар, полинуклотидлар – нуклеотидлар қолдиғидан ҳосил бўлган юқори молекулали органик бирикмалар. Нуклеин кислоталар таркибига қандай карбонсув – дезосирибоза ёки рибоза киришига қараб дезоксирибонуклеин кислота (ДНК) ва рибонуклеин кислота (РНК)ларга бўлинади. Нуклеотидларнинг нуклеин кислоталар даги кетма-кетлиги уларнинг бирламчи структурасини белгилайди. Нуклеин кислоталар барча тирик организмларнинг ҳужайраларида мавжуд бўлиб, ирсий (генетик) информацияни сақлаш ва наслдан-наслга ўтказишдек энг муҳим функцияни бажаради, ҳужайра оқсилларининг бу информацияни воқе қилувчи синтези жараёнига таъсир кўрсатади. Организмда эркин ҳолда бўлади, оқсиллар билан бир комплекс (нуклепртеидлар)ии ташкил этади.
[addtoany]