Нуклеопротеидлар

Нуклеопротеидлар – нуклеин кислоталарнинг оқсиллар билан биргаликдаги комплекси. Нуклеопротеидлар таркибига кирган нуклеин кислоталарнинг хилига қараб, дезоксирибонуклеопротеидлар (ДНП) ва рибонуклеопротеидлар (РНП) фарқланади. ДНП барча ҳужайралар ядроларида ва митохондрияларида», шунингдек, сперматозоиларнинг бошчасида бўлади. ДНП оқсиллари гистонлар ва протаминлар кўринишида бўлиб, ДНК иккита спирали тарновларида жойлашади, улар ДНК тузилишини мувофиқлаштириб, фаоллигини оширади. Кўпгина вируслар, иформосомалар РНПдан ташкил топган. Организмда нуклеопротеидларнинг биологик аҳамияти нуклеин кислоталар (НК)нинг фаолиятига боғлик.

Загрузка...