Нуклеотидлар

Нуклеотидлар, нуклеозидфосфалар – нуклеозидларнинг фосфорли эфирлари. Нуклеотидлар — нуклеин кислоталар, коферментлар ва бошқа(лар) биологик фаол бирикмаларнинг таркибий қисмидир. Улар тирик ҳужайрада эркин ҳолда бўлиб, моддалар алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Нуклеотидлар таркибига карбонсув (рибоза ёки дезоксирибоза), фосфор кислота ва азот асослари қолдиқлари киради. Аденин, гуанин, гипоксантин, цитозин, урацил ва тиминлар табиатда кенг тарқалган пурин ва пиримидин асосли табиий нуклеотидлар дир.

Загрузка...