Саратон (Рак) касаллиги белгилари. Хасталикнинг 5 та илк аломатлари

Saraton belgilari
Medlife.uz

Кўпчиликка рак касаллигининг бу белгилари умуман аҳамиятга эга эмасдек, ҳеч нарсани билдирмайдигандек туйилади. Лекин афсуски, улар адашишади. Касаллик турли аъзолар ва тўқималарда ривожланади, шунинг учун ҳам илк саратон белгилари жуда ҳам хилма-хил бўлиши мумкин. Аммо саратон аломатлари орасида касалликнинг барча турлари учун умумий бўлган симптомлар ҳам мавжуд. Тўғри бу белгилари саратонга умуман алоқаси бўлмаслиги, бошқа касалликларга тегишли бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун улар асосида ташхис қўйиш, ёки ҳавотирга тушиш керак эмас. Лекин уларга эътибор бериш ва шифокор билан маслахатлашиб кўриш тўғри бўлади.

Саратон касаллиги белгилари

1. Оғриқ ва ноқулайлик.

Кўпчилик касалликнинг охирги босқичдаги беморлар, касаллик авж олмасдан бир неча ойлар ва йиллар олдин ўсманинг ўрнида кучсиз оғриқ ёки ноқулайлик сезишганини айтишади. Бу ноқулайлик худди одам баданида ёт тана бордек сезгини эслатади. Ёт жисм ичкаридан босим ўтказаётгандек туйилади.

2. Тезда озиб кетиб, тана вазнини йўқотиш.

Кўпчилик онкологлар буни саратоннинг энг биринчи яширин аломатларидан бири деб ҳисоблашади. Бунда бемор 2-3 ой тезда озиб кетади. Чунки саратон тўқималари бу даврда тез ўсиб кўпайиш учун, организмдан озуқа моддалар ва фойдали элементларни тортиб ола бошлайди. Ўсма ўзидан биологик актив заҳарли моддалар синтез қилиб моддалар алмашинуви жараёнини бузади.

3. Доимий ҳолсизлик ва чарчоқ

Саратон ўсмаси организмга ўзининг ҳаёт фаолияти чиқиндаларини ажратади. Бу эса интоксикатсия чақиради, кўнгил айниш, тез чарчаш, ортиб бораётган ҳолсизлик билан юзага чиқади. Ундан ташқари ўсимта қон томирларига ўсиб киради ва анемия – кам қонлик чақиради. Бу ҳам ҳолсизликнинг бир сабаби.

4. Тана ҳароратини кўтарилиш.

Кўпинча саратон касаллиги белгилари бўлиб, ўз-ўзидан кўринарли сабабларсиз тана ҳарорати кўтарилиши хизмат қилади. Бунга сабаб ўсимта иммун тизимига салбий таъсир кўрсатади. Иммунитет эса ҳарарот кўтарилиши билан жавоб беради.

5. Тери, соч ҳолати ўзгариши ва шишлар пайдо бўлиши.

Жигар саратонида тери сариқ ранга, буйрак усти безлари саратонида тери қора рангга киради. Қалқонсимон без ўсмасида эса тирноқлар синувчан, сочлар эса тўкилувчан бўлиб қолади. Теридаги холларнинг ўчамлари ёки ранги ўзгариши ҳам саратон белгилари қаторига киради.

Жараҳотланмаган жойда шиш пайдо бўлиши одамни дарров сезгир тортишга мажбур қилиш керак.

Касалликнинг турлари саноқсиз, энг кўп учрайдиган кўринишлари тўғрисида ўқинг.

Унутманг ўз вақтида аниқланган саратонни даволаш имконияти бор.

Эътиборингиз учун раҳмат.

Maqolaga baho bering
[Total: 34 Average: 3]
Загрузка...

3 Replies to “Саратон (Рак) касаллиги белгилари. Хасталикнинг 5 та илк аломатлари

    1. Ассалом Алайкум. Афсуски масофадан туриб бундай саволга жавоб беришнинг иложи йўқ.
      Республика Онкология Марказига мурожат қилсангиз бўлади.

      Наименование организации: Республиканский онкологический научный центр
      Руководитель: Тиллашайхов Мирзаголиб Нигматович
      Город/Район: г.Ташкент
      Адрес: ШАЙХАНТАУРСКИЙ р-н, ул. ФАРОБИ, 383
      Индекс: 100179
      Телефон: +998 (71) 246-05-13 / +998 (71) 246-29-78 / +998 (71) 227-13-27 / +998 (71) 246-25-20
      Факс: +998 (71) 246-29-78
      E-mail: m.tillyashaykhov@minzdrav.uz
      Веб-сайт: http://www.cancercenter.uz

  1. Ассалому алейкум Мутахасислардан бир нарсани сурамокчийдим Адажонимда упка ракини аниклашишди доброкачественный чикди уни даволамаса бу йил охиригача бормилла диб операцияни таклиф килишди лекин Адажоним нафас йули бронхити билан яъни Астма билан качондан бери курашиб келала Юракларини текширишганида операцияни кутара олмасликларини этишди Отажоним берган умрни кураман операция килдирмиман дивоттила хали узлари рак эканлиларини хам билмилла шунга табиблар борми биладиганла илтимос контаклари булса табиблани +998974448341 ракамига жунатсела. Мутахасислага саволим операциясиз табиблар даволаса буладими?

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan