Жигар циррози аломатлари, касалликнинг белгилари, давоси, кечиши ва босқичлари
Жигар циррози аломатлари қандай намоён бўлади? Касалликнинг давоси борми?
Жигар циррози – бу сурункали касаллик, вақт ўтган сари аъзо тўқимаси қайта тиклаб бўлмайдиган ўзгаришларга учраб, емирилиб боради. Емирилган ҳужайралар ўрнини чандиқ бириктирувчи тўқима эгаллайди. Шу тариқа аста-секинлик билан жигар ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатга тушиб қолади.
Бу хасталик бемор одамга дастлабки босқичларда сезиларли ноқулайликлар туғдиради, охирги босқичларда эса оғир ўлимга олиб келади. Жараённи афсуски орқага қайтаришнинг иложи йўқ, лекин сифатли ва ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам касалликнинг ривожланишини тўхтатиб туришнинг иложиси бор.
Шу сабабли касалликка эрта ташхис қўйиш ва олдини олиш муҳим аҳамиятга эга. Жигар циррози аломатлари хасталикнинг турли босқичларида турли туман кўринишда намоён бўлади. Уларни ўз вақтида пайқаш ва шифокорга мурожаат этиш инсон ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.
Mundarija
Дастлабки босқичдаги жигар циррози аломатлари
Ҳар доим ҳам циррознинг илк босқичларида, касаллик белгиларига қараб ташхис қўйишнинг иложи йўқ. Чунки 20 % ҳолатларда хасталик латент (яширин) кўринишда кечади ва ўзини ҳеч қандай намоён қилмайди. Ундан ташқари яна 20% беморларга анча кеч фақат ўлимидан сўнггина ташхис қўйилади. Шундай бўлса ҳам қолган 60% беморларда хасталик ўзини илк босқичларда намоён қилади ва ташхис қўйишга имкон беради.
Жигар циррози аломатлари ичида қуйидагилари хасталик ҳақида олдиндан огоҳлантиради.
- Баъзи-баъзида ўнг қовурғалар остида пайдо бўладиган оғриқ. Оғриқ кўпинча жисмоний зўриқишдан ёки қовурилган, ёғли таомлар ва алкагол истеъмолидан кейин кучаяди.
- Оғизда аччиқ таъм ва қуруқлик ҳисси пайдо бўлиши, айниқса тонг вақтида.
- Одамни сурункали ич кетиши ва кучли қорин дам бўлиши (метеоризм) безовта қилади
- Бемор бирмунча вазн йўқотади, тажанг ва тез чарчайдиган бўлиб қолади.
- Касалликнинг баъзи формалари, масалан постнекротик цирроз дасталабки босқични ўзидаёқ яққол аломат тери сариқлигини чақиради.
Айрим ҳолларда хасталик дарров ўткир кўринишда, ҳеч қандай аломатларсиз бошланади.
Охирги босқичлардаги жигар циррози касаллиги белгилари
Хасталик белгилари касаллик ривожланган сари кўпайиб яққоллашиб боради.
- Ўнг томонда қовурғалар остида жигар оғриғи унинг капсуласи кенгайиб катталашгани, туфайли кучайиб боради. Оғриқ колик характерга эга, ўнг ёнбош худди оғирроқ бўлиб қолгандек ҳис пайдо бўлади.
- Беморда кўпинча кўнгил айниши, қусиш кузатилади. Қусганда қусиққа қон аралашиб чиқиши, меъда ва қизил ўнгачдан қон кетаётгани кўрсатади.
- Қонда ортиқча миқдорда ўт кислоталари тўпланиб қолиш сабабли тери қичишади.
Ташқи кўринишида сезиларли ўзгаришлар содир бўлади
- Тана вазнини йўқотиш, кучли ҳолсизликка олиб келади.
- Мушаклар тонусини пасайиши, уларнинг атрофияси (озиқланиши бузилиши сабабли, ўз функцияларини бажара олмай қолиши)
- Тери сарғиш рангга киради, кўчиб туша бошлайди. Яққол сариқлик жигар циррози охирги босқичи белгиларида ҳисобланади. Биринчи кўз сариқ тусга киради, сўнгра шиллиқ қаватлар охирида эса бутун тери. Сариқлик аъзо биллурибен пигментини ўзлаштира олмаслиги билан боғлиқ.
Тери ва бармоқларда касаллик белгилари намоён бўла бошлайди
- Ксанталезмаларнинг ҳосил бўлиши. Улар ёғдан ташкил топган доғлар, одатда юқори қовоқлар соҳасида жойлашади.
- Бармоқлар охири қалинлашади, барабан таёқчалари шаклини олади, тирноқлари яқинидаги тери қизаради
- Бўғимлар шишиб қолиб, оғрий бошлайди
Жигар циррозида одам танасидаги ўзгаришлар.
- Қориндаги вена томирлари кенгаяди. Бундай шишган веналар кўкариб киндик атрофидан ҳамма тарафга тарқалган бўлади, худди «медуза боши»га ўхшаб қолади.
- Хасталикда гавданинг юқори қисмида, киндикдан тепароқда қизил юлдузчаларга ўхшаш тошмалар кўринади. Бу тошмалар аслида органнинг дарвоза қон айланиш тизимида гипертензия – босим ортиб кетиши сабабли ёрилиб кетган теридаги майда капиляр қон томирлардир.
Юқоридагилар жигар циррози касаллиги белгилари ичида энг таниқлиларидан
- Циррознинг характерли хусусияти «телангиектаз» (қизил тошма) ҳеч қачон киндик зонасидан пастроқда шаклланмайди. Бу ҳуссият уни бошқа шундай ўхшаш белгили касалликлардан фарқлашга ёрдам беради. Касалликнинг ўткир босқичида юлдузчалар каттароқ ва жуда сезиларли кўринади;
- Буруннинг бурчаги ва кўзнинг бурчакларини ангиомалар (қизил холлар) қоплайди;
- Қўл кафти ва камроқ оёқ кафтини қизариши.
Қуйидаги белгилар туфайли инсон ташқи кўриниши ва ўзини тутиши беморга хос чуқур ўзгаришларга учрайди.
- Тил шишиб , ёрқин рангга киради;
- Эркакларда сут безлари ўса бошлайди ва жинсий органлар функциялари суссайиб атрофияга учрайди. Иккиламчи жинсий белгилар (масалан эркаклар учун характер, соқол ва туклар, қомат, овоз ва ҳк.) камаяди.
- Астит – қорин бўшлиғида суюқлик тўпланишидир. Жигар циррозининг кеч асоратларидан бири.
- Юз носоғлом қизил тусда. Яноқлар бўртиб чиқиб, сўлак безлари катталашган кетган.
- Марказий нерв тизими томонидан яққол бузилишлар: Уйқусизлик, хотира сусайиши, титроқ ва атрофдагиларга бефарқлик (апатия) ривожланади.
Жигар циррози сабаблари
Хасталикни келтириб чиқарадиган асосий сабаблар қуйидагилар.
- Вирусли гепатит , турли тахминларга кўра, 10-24% ҳолларда жигар патологияси шаклланишига олиб келади. Гепатитнинг Б , C , Д каби турлари ва янги аниқланган гепатит Г ҳам бу касалликни чақиради; Айниқса гепатит C узоқ муддат белгиларсиз кечиши, шу сабабли кеч аниқланиши туфайли хавфлидир. 97 % ҳолатларда бу касаллик узоқ муддат кечиб циррозга олиб келади.
- 10 йил ва ундан кўпроқ муддат давомида катта миқдордаги спиртли ичимликларни истеъмол қилиш. Ичкиликнинг бирон бир турига боғлиқлик йўқ, асосий омил – бу таркибида этил спиртининг мавжудлиги ва унинг организмга мунтазам равишда тушиб туриши.
Ўртача миқдорда учрайдиган сабаблар
- Иммун тизимининг бузилиши. Кўпчилик аутоиммун касалликлар циррознинг ривожланишига олиб келади;
- Ўт йўлларнинг турли касалликлари, шу жумладан буйракдан ташқаридаги обструкция, ўт-тош касаллиги ва бошланғич склерозли холангит. Бунда кўпинча ўт йўлларини ўтказувчанлиги бузилади, ўт суюқлиги туриб қолиб, димланади ва аъзога заҳарли таъсир кўрсатади. Ўт йўллари ўтказувчанлиги бузилганда 3 ойдан 18 ойгача бўлган муддатларда хасталик ривожланади.
- Портал гипертензия
- Жигарда қон айланиши бузилиши ва веноз қон туриб қолиши (димланиши) ёхуд Бадди-Киарри синдроми ҳам сабаб бўлади.
Кам учрайдиган сабаблар
- Ирсий касалликлар, хусусан генетик жиҳатдан моддалар алмашинуви бузилиши (гликоген тўпланиш аномалиялари, Вилсон-Коновалов касаллиги, а-антитрипсин ва галактоз-1-фосфат-уридилтрансфераза етишмовчилиги) сабаб бўлади.
- Организмга токсик таъсир кўрсатадиган кимёвий моддалардан заҳарланиш. Бу каби моддалар орасида саноат заҳарлари, оғир металлар тузлари, афлатоксинлар ва қўзиқорин заҳарлари айниқса жигарга қаттиқ зарар этказади;
- Ипразид, анаболик стероидлар («бақувват бўламан деб»), изониазид, андрогенлар, метилдофа, индерал, метотрексат ва бошқа шу каби гепатоксик препаратларни узоқ муддат истеъмол қилиш.
- Жуда кам учрайдиган Рандю-Ослер хасталиги ҳам циррозга олиб келиш эҳтимоли бор.
Агар касаллик сабаблари аниқланмаган бўлса криптоген (номаълум сабабли) цирроз деб аталди. Бу 12% – 40% ҳолатларда кузатилади. Касаллик ривожланиши эҳтимоли юқоридаги факторлар бирга келганда яна ҳам ортади. Масалан гепатитга чалинган киши, уни устига алкоголни ҳам ҳаддан ортиқ истеъмол қилса хавф бир неча баробар ортади.
Жигар циррози босқичлари
Касаллик бир неча босқичларда боради, ҳар бир босқич ўзига хос клиник белгиларга эга бўлади. Хасталик қанчалик ривожланганлигига қараб, нафақат беморнинг аҳволи, балки даволаниш йўллари ҳам фарқ қилади.
1-босқичи, касалликнинг компенсатор фазаси.
Ривожланишнинг ушбу босқичида жигар циррози аломатлари ўзини ҳеч қандай йўл билан намоён қилмайди. Агар касаллик бу вақтда аниқланадиган бўлса, унда пайдо бўган аъзо етишмовчилигини дори воситалари ёрдамида компенсация қилса бўлади. Шунинг учун ҳам шифокорлар бу босқични компенсация босқичи деб аташади.
Беморда ўзида ҳеч қандай касаллик белгиларни сезмаса ҳам, аъзода аллақачон ўзгаришлар бошланган. Бу фазада жигар ҳужайралари – гепатоцитлар некрозга (ўлимга) учраб емирилиб, уларнинг ўрнига фиброз чандиқ тўқимаси ҳосил бўлиб боради. Агар ўз вақтида даволаниш бошланмаса тез орада аъзо ўз функцияларини тўлиқ бажара олмай қолади.
Бу вақтда лабаратория анализлар биллурибин даражаси ортгани, протромбик индекс эса 60 гача пасаяди. Лекин одам ўзини умуман соғлом хис қилади, фақат баъзида ўнг қовурғалар ости оғриб туради. Шу сабабли шифокор кўригидан доимо ўтиб туриш лозим.
2-босқич касалликнинг субкомпенсатор фазаси
Кейинги босқич субкомпенсация деб аталади. Номдан келиб чиққан ҳолда тушунrcsиш мумкинки, хасталик белгилари яққолроқ кўзга ташланади. Бу эса ўлик гепатоцитлар (жигар ҳужайралари) сонининг ортишига боғлиқ.
Ушбу босқичда ҳар бир киши ўз организмида нималар содир бўлаётган ўзгаришларни сезиши мумкин. Бемор заифлик, апатия (бефарқлик), самарадорликнинг камайиши, кўнгил айниш, вазн йўқотиш ва касалликнинг бошқа эрта белгилари туфайли қийналади. Эркаклар бу босқичда ўзида гинекомастиянинг биринчи белгилари мавжуд.
Лаборатория кўрсаткичларига келсак, албуминнинг даражаси камайиб боради ва протромбик индекс 40 га етади. Аммо, агар даволаш ўз вақтида бошланган бўлса, бу босқични компенсация босқичига ўтказишга умид қилса бўлади.
3-босқич касалликнинг декомпенсация фазаси.
3-босқичда нормал ишлаётган гепатоситлар сони ўта камаяди. Бу эса жигар етишмовчилигининг ривожланишига ва касаллик белгилари ортишига олиб келади. Тери сариқ тусда, қоринда оғриқлар одамни кўпроқ қийнайди. Тез-тез бу босқичда астит (қорин бўшлиғида суюқлик тўпланиши) ривожланади.
Лабатория анализида албуминлар даражаси ва протромбик индекс жуда ҳам пасайиб кетади.
Ушбу босқичда даволаниш кам самара беради, лекин оз бўлсада дори-воситалари хасталикни енгиши эҳтимоли йўқ эмас. Бемор шифокор назорати остида станционарда бўлиши керак.
Ушбу босқичда цирроз асоратлари катта хавф туғдиради. Энг ёмон асоратларга – жигар комаси, саратони , ички қон кетиш, перитонит ва пневмония киради.
4-босқич касалликнинг охирги фазаси
Касалликнинг якуний босқичида аъзо шунчалик қаттиқ шикастланганки у энди ўз вазифасини бажара олмайди. Жудаям кучли оғриқ кузатилади, беморга кучли оғриқ қолдирувчи воситалар тайинланади.
Ушбу босқичда касалликнинг ривожланишини тўхтатишнинг имконияти йўқ. Прогноз, одатда, салбий. Янги жигар кўчириб ўтказилмаса одам касалликнинг оғир асоратларидан нобуд бўлади.
Жигар циррози билан қанча яшаш мумкин?
Вақтида бошланган етарли даражадаги даволаш билан патологик жараённинг ривожланишини тўхтатиш мумкин. Йўлдош касалликларнинг мавжудлиги, асоратлар, беморнинг турмуш тарзи, циррознинг касаллигининг босқичи ҳам муҳим яшаб қолиш кўрсаткичида муҳим роль ўйнайди.
Агар гепатоцитларнинг (жигар ҳужайраларининг) катта қисми ўз фаолиятини сақлаб қолган бўлса. Ундан ташқари бемор турмуш тарзини қайта кўриб чиқиб зарарли одатларидан воз кечса ва шифокор томонидан белгилаб қўйилган терапевтик схемага риоя қилса, беморнинг умр кўриш кўрсаткичи 7 йил ва ундан кўп. Бундай қулай прогноз фақат касалликнинг компенсацияланган формасига нисбатан амал қилади.
Субкомпенсация формасида ўртача умр кўриш муддати тахминан 5 йилни ташкил этади. Бунинг сабаби, гепатоцитлар аста-секин камайиб бориши ва охири уларнинг миқдори аъзонинг нормал ишлаши учун етарли бўлмай қолади.
Декомпенсация босқичидаги беморларнинг 40% дан кўпроғи уч йил яшайди.
Бундан ташқари, айрим критерийларга кўра, хасталикда яшаб қолиш муддат прогнозини ҳисоблаш учун махсус ишлаб чиқилган тизимлар мавжуд. Булар орасида «Чайлд-Пю» прогностик тизими, Кохнинг пропорсионал хавф модельлари ва бошқалар мавжуд. Уларнинг ҳаммаси касалликнинг кечиши ва оқибатлари ҳақида нисбатан юқори аниқликда тахмин қилишга имкон беради.
Чайлд-Пю бўйича жигар циррози касаллиги классификацияси
Хасталикнинг ўғирлик даражасини шифокорлар Чилд анд Пю томонидан тавсия этилган тасниф бўйича баҳолаш имконияти мавжуд. Ушбу методда ҳар бир жигар циррози касаллиги белгиларига маълум миқдорда баллар берилади. Мутахассислар тўпланган балларга қараб касалликни учта синфга бўладилар А, Б ва C. Ҳар бир синф учун ўзига мос оғирлик даражаси бор.
Ҳар бир симптомга 1 балл берилади, агар беморда:
- Астит кузатилмайди;
- Билирубин 1 литрга 34 мкмол дан камроқ;
- Жигар энсефалопатияси кузатилмайди;
- Протромботик индекс 60 дан ортиқ, протромбин вақти 1дан 4 гача;
Белгиларнинг ҳар бирига 2 балл қуйидаги ҳолатларда берилади:
- Астит бор лекин уни даволаш осонроқ;
- Билирубин 1 литрда 50 мкмолдан ортиқ эмас;
- Албумин 2,8 дан кам бўлмаса;
- Жигар энсефалопатияси мавжуд, лекин енгил кўриниши ва даволашнинг иложи бор ;
- ПТИ камида 40, ПТВ 4 дан 6 гача, МНО 2,2 дан ошмайди. (Лабаратория таҳлили)
Қуйидаги аломатларнинг ҳар бирига 3 балл:
- Астит бор ва даволаш қийин бўлса;
- Билирубин 50 дан ортиқ;
- Албумин 2,8 дан кам;
- Жигар энсефалопатияси 3 – 4 – даражалар;
- ПИТ 40 дан кам, 6 дан ортиқ ПТВ ва 2,2 дан ортиқ ИНР. (Лабаратория таҳлили)
Юқоридаги маълумотларни акс эттирувчи жадвал.
Баҳоланадиган белгилар | Чилд-Пю бўйичалар гуруҳлар | ||
А (1балл) | Б (2 балл) | C (3 балл) | |
Плазмадаги умумий билирубин, ммол / л (мг / дЛ) | <34 ммол / Л (<2 мг / Аайш) |
34-50 ммол / л (2-3 мг / Аайш) |
> 50мол / Л (> 3 мг / Аайш) |
Қон плазмаси албумин , г | > 3.5 г | 2.8-3.5 г | <2.8 г |
Астит (қорин бўшлиғида суюқлик тўпланиши) |
Йўқ | Даволаш осонроқ | Оғир, назорат қилиш мураккаб |
Жигар энсефалопатияси | Йўқ | И-ИИ даражали (енгил, терапевтик назорат остида) | ИИИ-ИВ даражали (оғир, назорат қилиш мураккаб) |
Протромбин индекси (ПТИ),% протромбин вақти (ПТW), п халқаро нормаллашган муносабатлар (ИНР) |
> 60% 1-4 б > 1.70 |
40-60%
4-6 сония 1.71-2.20 |
<40%
> 6 сония > 2.20 |
Балларни ҳисоблаш ва баҳолаш
- Агар бемор тўплаган баллар 5 дан 6 гача бўлса, 1 йил давомида яшаб қолиш даражаси 100% ни ташкил қилади, икки йил ичида омон қолиш эҳтимоли эса 85% га тенг.
- Бемор 7-дан 9-гача балл тўпласа у Б синфига киради: 1 йил мобайнида яшаб қолиш даражаси 81%, икки йиллик яшовчанлик даражаси эса 57% ни ташкил этади.
- C синфи 10 дан 15 баллгача тенг бўлса, прогноз сезиларли даражада ёмонлашади. Омон қолишнинг йиллик даражаси 45 фоизни ташкил этади, икки йиллик омон қолиш даражаси эса 35 фоизга етади.
Таъкидлаш керакки, ушбу баҳолаш тизими тўлиқ ҳаққоний эмас. У касалликнинг барча барча аломатларини ҳисобга олмайди. Масалан қизилўнгач томирларининг варикоз кенгайиши, ички қон кетиш ва ҳк.
Жигар циррозининг оқибат ва асоратлари
Касаллик, ўлимга олиб келадиган жиддий асоратларнинг ривожланиши сабабли беморларга катта хавф туғдиради. Улар қуйидагилар
- Аститларнинг ривожланиши, яъни қорин бўшлиғида суюқлик тўпланиши;
- Перитонитнинг бошланиши, яъни қорин пардасининг яллиғланиши;
- Ўзаро меъда ва ошқозон орқали ўтадиган томирлардан ички қон кетишининг ривожланиши. Бунда босим пасаяди ва юрак тезлиги сезиларли даражада ошади;
- Орган энсефалопатияси ;
- Хушини йўқотиш ёки бемор онгида чалкашликлар;
- Карсинома жигар раки ривожланиши;
- Буйрак етишмовчилиги – гепаторенал синдром;
- Қонда кислород даражаси тушиб кетиш жигар-ўпка синдромида ;
- Аъзо гастропатияси – Меъда тизими томонидан бузилишлар;
- Аъзонинг колопатияси – ичак дисфункцияси;
- Наслни давом эттира олмаслик – бепуштлик.
Жигар циррози диагностикаси.
Бундай жиддий ташхисни шифокор беморни кенг кўламли текширувдан ўтказмасдан қўя олмайди. Аввало, бемор биокимёвий таҳлилга қон топшириши керак бўлади. Агар натижалар шифокорни хавотирга солса, у беморни чуқурроқ кўрикдан ўтказишга юборади.
Коагулограмма қон ивиш тизимида муаммолар бор ёки йўқлигини кўрсатади. Умумий қон таҳлилида гемоглобин миқдори ўлчанади, кўпинча, жигар циррози билан оғриган беморларда гемоглобин миқдори камайган бўлади. Анемия – кам қонлик аниқланади. Бундан ташқари, лейкоцитлар ва тромбоцитлар сони сезиларли даражада камайган бўлади.
Касалликнинг вирусли табиатини тасдиқлаш ёки инкор қилиш мақсадида, гепатит – А, Б, C, Д ва Г га текширилади. Ошқозон-ичак трактидан яширин қон кетаётганлигини текшириб кўриш учун таҳлилга нажас топширилади.
Буйрак етишмовчилиги электролитлар ва креатин даражасида аниқланади. Жигар саратонига шубҳа туғилса, беморга алфа-фетопротеинга қон топшириши керак бўлади.
Бундан ташқари, қорин бўшлиғининг барча аъзоларини ва органнинг портал томирларни ултратовуш текширувидан ўтказилади. Астит ва талоқнинг катталашгани аниқлаши муҳим аҳамиятга эга.
Эзофагоскопия ёрдамида шифокор қизилўнгач ва меъданинг веналарининг варикоз кенгайиши ҳақида хулоса қилади.
Ташхисни аниқлаштириш ва касалликнинг босқичини аниқлаш мақсадида органнинг биопсияси тайинлади. Керак бўлса, шифокор беморни жигар синтиграфиясига ёки КТ текширувига юборади.
Жигар циррозини даволаш мумкинми?
Беморларнинг кўпчилиги, шифокорнинг даҳшатли ташхисини эшитгандан сўнг, касалликдан бутунлай қутулиш мумкинми деган саволни беради. Замонавий тиббиётда афсуски бундай имкониятга ҳозирча эга эмас. Тўлиқ тузалиб кетишнинг бирдан бир имкони янги донор аъзони кўчириб ўтказишдир. Аммо, жигар трансплантацияси ҳар бир беморга ҳам тўғри келавермайди, ундан ташқари жуда ҳам мураккаб операция.
Шунга қарамай, умидсизликка тушиш керак эмас, чунки агар цирроз дастлабки босқичларда аниқланган бўлса, уни ривожланишини тўхтатиб қўйишни иложи бор. Хасталик кечиккан босқичларда аниқланган бўлса, шифокорлар касалликнинг ривожланишини бироз секинлаштиришга ва оғир асоратларнинг бошланишини мумкин қадар ортга суришга қодирлар.
Жигар циррози давоси
Даволанишга келадиган бўлсак, у ҳар бир бемор учун, ҳар бир вазиятда қатъий индивидуал равишда белгиланади. циррознинг компенсацияланган босқичидаги беморларда хасталик сабаби аниқланди ва уни бартараф этишга қарши чоралар кўрилади. Масалан гепатитга қарши дорилар тайинланади ёки алкоголизмдан қутулишига ёрдам берилади.
Бемор аниқ бир парҳезга риоя қилиши зарур, диета таркибида етарли даражада оқсил ва углеводлар бўлиши шарт. Алкогол ва зарарли маҳсулотлар бутунлай истеъмол қилмаслик керак. Барча дори воситалари фақат шифокор тавсияси билан қўлланилади.
Одатда, беморга физиотерапевтик воситалар, жисмоний машқлар, иссиқлик ёрдамида даволаниш тавсия этилмайди. Ҳеч бир халқ тиббиёти воситаларидан даволовчи мутахассис маслаҳатисиз фойдаланиш керак эмас.
Агар бемор декомпенсация босқичида ёрдам сўраб мурожаат қилса, жиддий асоратлар пайдо бўлиш эҳтимоли юқорилиги сабаб у шифохонада даволанади. Ушбу даврда шифокорнинг асосий мақсади касалликнинг ривожланишининг секинлаштиришга қаратилган. Бунинг учун беморнинг аҳволига ва цирроз шакли ва босқичига қараб алоҳида схема бўйича танлаб олинган дорилар ишлатилади.
Мутахассис томонидан гепатопротекторлар, урсодеоксиколик кислота, нитратлар ва б-адреноблокерларни тайинланиш мумкин.
Жигар циррозини олдини олиш профлактикаси
Цирроз – муайян профилактик чора-тадбирларга амал қилиш йўли билан олдини олиш мумкин бўлган касаллик, шу жумладан:
- Гепатитни малакали гепатолог ёрдамида даволаш ва белгиланган терапевтик режимга риоя қилиш;
- Дори-дармонларни ўзбошимчалик билан қабул қилишни чеклаш, зарарли саноат корхоналарида ишлашдан қочиш;
- Витамин ва минерал комплексларни қабул қилиш;
- Ёғли, қовурилган ва аччиқ таъмли , консерва ва ярим тайёр маҳсулотларини истеъмол қилмаслик
- Ёмон одатлардан, айниқса, спиртли ичимликларни суиистеъмол қилишдан бош тортиш;
- Гепатитнинг тарқалишини олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар;
- Овқат ҳазм қилиш тизимининг эндоскопик текширувини ҳар йили ўтказиш;
- Шахсий гигиенага риоя қилиш ва шахсий гигиена воситаларидан фойдаланиш;
- Вирусли гепатит Б га қарши эмлаш.
Эътиборингиз учун раҳмат.
Ассалому алайкум мени тупмуш уртогим Гепатит йук эди 3 та тугди ёши 41 да бирданига мазаси кочди духтирга курсатдик гепатит Б чикди даволатдик 2 ойда яна мазаси кочдик духтир яна анализ олди Гепатит Б га Д кушилиб чикди хозир даволатяпмиз духтир назоратида. буни давоси борми уйдагиларим хам хавотирда бу касаллик турмуш уртогимда менга ва балаларимга юкмайдими 1 уйда овкатланамиз бизга кай холатларда юкиши мумкин хотиним хам биздан хавотир олади тушинча берсангиз олдиндан катта рахмат.
Ассалом Алайкум. Гепатит Б вируси одамга юқса, ўртача 12 хафтадан кейин касаллик юзага чиқади (баъзида 2 – 6 ой вақт керак бўлади ).
Вирус касал одамни барча биологик суюқликлари орқали бошқа кишиларга юқади.
Юқиш йўллари
1. Тиббий муолажалар, шприц орқали, стоматология, қон қўйиш ва хк.
2. Жинсий йўл билан
3. Маиший хизмат, сартарош, маникюр ва хк
4. Оила ичида гигиеник воситалар совун, сочиқ, тиш шеткаси, бритва орқали.
Турмуш шароитида соғ одам терисида кичик кесилган, тилинган, ёрилган жойлар, яралар, кўзга кўринмайдиган кичик жарохатлар бўлиши хавфли. Агар шу жойларга бемор одамнинг, ўзида вирус тутган сўлаги, қони ёки бошқа суюлиги тушса касаллик юқади.
Шу сабабли бемор кишини барча гигиеник воситалари (совун, сочиқ) ва қошиқ, идиш-товоқлари алоҳида бўлгани яхши.
Гепатит Б га қарши эффектив вакциналар бор. Мустақиллик даврида тўғилган болаларни барчаси тўғилиши билан 24 соат ичида Гепатит Б га қарши мажбурий вакцина олади. Бу вакцина кишини 95% ҳолатларда химоя қила олади.
Аксарият беморлар тузалиб кетади, баъзилар Гепатит Б билан касалланиб тузалиб ўтиб кетганини ҳам сезмай қолиши мумкин.
Гепатит Д қўшилгани сабабли касаллик нисбатан қийинроқ даволаниши ва кечиши мумкин.
Ассалом алейкум мени турмуш уртогим гипати Б Д булганлар хозирги кунда корин сохасида томир кенгайиши кузатиляпди ва талок кисми каталашиб огрик беряпди буниг сабаблари нимада
Ассалом Алайкум. Сиз айтган симтомпларни асосан 2 та сабаби бор. Жигар эстерогенлар (аёллик гормони эркакларда ҳам оз миқдорда бўлади) алмашинувида мухим рол ўйнайди, уни ишдан чиқиши гормонал буузилишга ва қон томирларни хаддан ортиқ кенгайишига олиб келади. Иккинчи сабаб соддароқ қилиб айтсак, жигар ишдан чиқиб ўзидан қон оқимини яхши ўтказмай қолади. Натижада жигарга борувчи йирик дарвоза венасида босим ортади. Бу венадаги қон димиқиб ўзига айланма йўллар излай бойшлайди. Шу айланма йўллардан биттаси қоринда юза жойлашган веналардир. Бу кичик веналар бунча катта қон босимига кўникмаганлиги сабаб кенгайиб кетишади. Талоқ ҳам дарвоза венасида босим ошиши ҳисобига катталашади.
Менда жигар серрозининг 2 босқичи. Дорилар, уколлар ва хоеозо, бунинг охири йўқлигини билиб даволанишдан вос кечиб жикар эктирмоқчиман.. Буларнинг ҳаммаси пулга боғлиқ. Уч тўрт йил йиғинсам жигар эктиришга этарли пул йиғарман. Агарда даволаниб юраверсам пул ортириш жуда қийин бўляпди..
Менга йўл кўрсатишингиз илтимос қиламанки, жигарни қаерда ва қай манзилларга боришга ёрдам берсангин. Ҳозирдан ҳаракат қилмасам бўлмайди.
Фақат илтимос.
Менда ҳам шундай ахволдаман. Жигар эктирсам лекин шифокорим жигар эктирган тақдирда ҳам вирус йўқолмайди, умримни охиригача дори ичиб юришим керак экан.
Илтимос мутахасислар бўлса маслахат берсангиз.
мен 2004 йилда ут тош касаллиги билан ут копини олдирганман 2006 йилда талокни олдирганман. 2021 йил декабр ойида кизил унгачимда кон кетиблиги сабабли гепатит С билан ва жигар церрози бошланганлигини билдим ва хозиргача даволаниб келаяпман