Абразия [лот. abrasio – кириш] – бирор аъзо бўшлиғидаги массани унинг ички девори билан бирга қириб олиб ташлаш; масалан, бачадон шиллиқ қаватини кириш; абразия аборт пайтида бачадонда ҳомила бўлаклари қолганда, плацентар полип туфайли қон кетганида, туғруқдан сўнг йўлдош ёки ҳомила пардаси бўлаклари қолганида қўл билан тозалаш имконияти бўлмаган ҳолларда қўлланилади. Таносил аъзолари ялиғланганида, бачадон фибромиомасида, бачадондан ташқари ҳомиладорликда, иситма билан кечадиган абортда абразия қилинмайди.
[addtoany]