Абортив инфекция

Абортив инфекция – 1) (тиббиётда) юқумли касалликнинг рўй-рост юзага чиқмай, қисқа вақт давом этиши; 2)(микробиологияда) бактерия ҳужайрасига бактериофаг кўтарилгач, фаг зарраларининг кўпаймаслиги, бактериянинг эриб кетмаслиги. Бактериялар ҳужайрасини турли моддалар билан дорилаш, оч қолдириш, кальций ионларининг бўлмаслиги фагнинг кўпайишига тўсқинлик қилади.

Загрузка...