Гальванодиатермия

Гальванодиатермия – электр билан даволаш усули; бунда гальванизация билан диатермия баданга бир вақтда таъсир этгирилади. Юқори частотали ток ҳужайраларнинг ўтказувчанлигини оширади, гематоэнцефалик тўсикни бўшаштириб, дори модда ионларининг организм тўқималарига кириши учун қулай шароит тудиради. Гальванодиатермияда гальванизация ҳамда диатермия аппаратларидан фойдаланилади (яна қ. Электрофорез). Подагра, ревматизм, юрак-томир касалликлари, артериосклероз, гипертония касалликлари, шунингдек, ҳар хил чандикларни даволашда қўлланилади.

[addtoany]