Электрофорез

Электрофорез [электро… ва юн. phoresis – силжиш], гальванотерапия, дорли электрофорез – организмга ўзгармас ток ва шифобахш моддалар билан таъсир этиб даволаш усули; бунда организмга дорилар паст кучланишли ўзгармас электр токи (гальваник ток) ёрдамида (тери ёки шиллиқ каватлар) ион ҳолида киритилади. Электрофорез зарядланган зарралар – ионларнинг электр токи таъсирида қарама-қарши зарядланган электр томон (яъни мусбат зарядланган ионлар манфий электродга ва манфий зарядланган ионлар мусбат электродга) ҳаракатланишига асосланган. Бунда дорилар олдин терига йиғилиб, ионлар депосини ҳосил қилади. Деподан дорилар қонга аста-секин ўтади ва узоқ вақт сақланади ҳамда бутун организмга ёки бирор аъзога таъсир этади. Электрофорезнинг индуктотермия билан бирга олиб борилиши идуктоэлектрофорез дейилади.

Моддалар алмашинувининг бузилиши билан кечадиган, шунингдек, нерв касалликлари ва бошқа(лар)да электрофорез қўлланилади.

[addtoany]