Гематология ва қон қуйиш институти

Гематология ва қон қуйиш институти, Ўзбекистон Соғликни сақлаш вазирлиги Гематология ва қон қуйиш илмий тадқиқот институти – илиий-тадқиқот муассасаси. Ўрта Осиё давлат ун-ти тиббиёт ф-ти жарроҳлик клиникасидаги Қон куйиш хонаси (1930) 1934 й. да Марказий қон куйиш ст-ясига айлантирилди. 1940 и. шу ст-я асосида Қон куйиш ин-ти ташкил этилди. 1959 й. дан Ҳоз. ном билан аталади. Ин-тда камчиликлар, лейкозлар, гемобластозлар, геморрагик диатезлар (гемофилия, тромбоцитопения)нинг олдини олиш ва даволаш, қон куйилгандан кейинги гепатит ва шок ҳолатларини ўрганиш; аёллар ва болалар камконлигини гемоглобинли таҳлиллаш, кўмик, қон ва унинг компонентларини консервалаш ҳамда трансплантация қилиш, шунингдек, донорликнинг айрим масалалари ва ҳ. к. га оид тадқиқотлар олиб борилади. Ин-т 7 илмий лаб.; ташкилий-услубий бўлим; илмий-тиббиёт кутубхонаси; 260 койкали 8 бўлим, 3 лаб., маслаҳат-ташхис поликлиникалари, рентген, УТТ, плазмафереза даволаш, тиббий-генетик кабинетлари ва дорихоналар; 7 та кичик бўлим, 5 лаб. ва виварийлардан ташкил топган республика миқёсидаги қон куйиш станцияси; 105 койкали катта ёшлиларга мўлжалланган гематологик бўлим ва бошқа(лар)ни ўз ичига олади. Шунингдек, 55 ўринли болалар гематлогияси, 40 ўринли патология, 20 ўринли ренимацион жарроҳлик бўлимлари фаолият кўрсатмоқда (2015). Ин-т лаб. да бир неча турдаги қон компонентлари ва дори воситалари тайёрланади. Ин-тда 5 фан д-ри ва 15 дан зиёд фан номзодлари, 30 га яқин малакали гематолог ва трансфузиологлар хизмат қилади (2015). Ин-т ЎзРда гематология ва қон куйиш муаммолари бўйича илмий ва услубий марказ ҳисобланади. Ин-т вилоят, шаҳар, туман қон қуйиш ст-ялари ва Қизил Ярим Ой жамияти билан бирга доноликни ривожлантириш масалалари билан шуғулланади. Илмий ишлар нашр этади.

[addtoany]