Гематология

Гематология [гемо – қон ва логия – фан] – қон ва уни ишлаб чиқарадиган кўмикнинг таркиби, фаолиятлари, касалликлари ҳақидаги фан. Гематология қонни оптик, электрон, фазали контраст, флуресцент микроскопия, микрокинематография, микроскопик гисто ва цитокимёвий усуллар ёрдамида ўрганади. Қон тизими касалликларини аниқлашда гематология пункцион биопсиядан (организмнинг ҳаётлик даврида кўмик, лимфа тугунлари, талоқ, жигар ҳужайралари ва тўкмаларидан олиб текшириш), биокимёвий, фементологик, цитогенетик, кимёвий-генетик, спектроцитофотометрик (дезоксирибонуклин ва рибонуклеин кислоталарини текшириш йўли билан), радиоизотоп-иммунологик, электрфорез ва иммуноэлектрофорез, тўқималарни культурал ўстириш ва бошқа(лар) усуллардан фойдаланади.

Гематологик касалликлар 19-а. дан бошлаб мунтазам тадқиқ қилинган. Немис олимларидан Р. Вихров (1845), Э. Нейманн (1870) лекозни, инглиз шифокори Т. Аддисон (1855) ва немис шифокори А. Бирмер (1872) пернициоз анемияни, немис олими П. Эрлих (1888) аплатик анемияни, француз олими Гайем (1898), немис олими О. Минковский (1900) ва француз олими А. Шоффар (1907) гемолитик анемияни тасвир этишди. Рус олимларидан А. А. Максмов томонидан кашф этилган қон яратилишининг унитар назарияси гематологиянинг ривожланишида катта аҳамият касб этди.

Қон тизими касалликларини клиник-мофологик усул билан ўрганиш классик гематологиянинг вужудга келишига асос бўлди. Олимлардан М. И. Аринин тўш суягини пункция қилиш усулини (1927), И. А. Кассирский унда ишлатиладиган пункцион нинани ҳамда лимфа тугунлари, талоқ, жигар пунктатларининг цитологик диагностика усулларини жорий қилишди, бу усуллар қон тизими касалликларини беморларда тезроқ ойдинлаштириш имконини беради, анемияларнинг таснифи ва даволаш усуллари ишлаб чиқилди. Ўзбекистонда аҳоли орасида учрайдиган гемолитик ва темир танқислиги билан боғлик камчиликларнинг турлари, келиб чиқиш сабаблари атрофлича ўрганилган, уларни даволашни оптималлаштириш, ташхисини осонлаштириш имкониятлари ишлаб чиқилган. Ҳоз. юқорида қайд этилган камчиликларнинг экологенетик жиҳатлари аниқланмоқда.

Қон яратилиши ва анемияларнинг келиб чиқиш механизмини изотоплар ёрдамида аниқлаш катта роль ўйнади. Америкалик олим В. Касл овқатда В]2 витамини (цианкобаламин) етишмаслиги пернициоз анемияга сабаб бўлишини аниқлади (1929). 20-а. нинг 60-й. ларига келиб деярли барча гемолитик анемияларнинг келиб чиқиши ўрганилиб, кўпгина янгиликлар қўлга киритилди. Ирсий сфероцитар гемолитик ҳамкорликда талоқнинг олиб ташланиши ушбу дарддан тузалиш мумкинлигини кўрсатди. Геморрагик диатезлардан тромбоцитопеник пурпурда бемор талоғини олиб ташлаш, тробастенияда унга аденозинтрифосфат кислотани буюриш мақсадга мувофиқ эканлиги маълум бўлди. Тромб ҳосил бўлишига тўсқинлик қиладиган препаратлар (гепарин, фибринолизин ва бошқа(лар)), шунингдек, қонни ивитувчи тизимнинг фаоллигини ва Томирлар деворининг пишилигини оширадиган препаратлар (рутин ва бошқа(лар)) ишлаб чиқарилди.

20-а. нинг ўрталаридан бошлаб гематологиянинг янги тармоғи – иммуногематология анча ривож топди. Унга қон гуруҳлари ва резус-фактор ҳақидаги таълимот (Гематологиянинг энг муҳим бўлими – қон куйиш шунга асосланади), организмнинг ўз тўқималарига нисбатан антителолар пайдо бўлиши (аутоиммунизация) ва ёт тўқималарга нисбатан антителолар ҳосил бўлиши ҳақидаги билимлар киради.

Ирсий-оилавий қон касалликларини ҳар томонлама (клиник, хромосома, биокимёвий, ирсий, геногеографик, оилавий ва бошқа(лар) жиҳатдан) ўрганишга катта эътибор каратилди. Шу боис қон гуруҳлари (АВО, резус-фактор ва бошқа(лар) система бўйича), уларга нисбатан пайдо бўладиган изоиммунизация – изосерологиянинг ривожланишига, кодни қўйишда тамомила бхатарликни таъминлаш чораларига катта эътибор берилди. Ана шу уринишларнинг якуни сифатида амалиётда компонент гемотерапия (яхлит қон ўрнига унинг айрим бўлакларини – эритроцитар масса, лейкоцитлар ва тромбоцитлар концентратларини қуйиш) кенг миқёсда қўлланила бошланди. Лейкозлар ҳақидаги билимлар мажмуаси – лейкозологиянинг ривожи бу касалликларда моно ва полихимиотерапия усулларининг ишлаб чиқилиши ва жорий этилишига олиб келди.

Ўзбекистонлик олимлар кўмикни кўчириб ўтказишда ҳар хил иммунодепрессантлар қўллаш посттрансфузион асоратлар ва уларнинг олдини олиш масалалари, болаларда учрайдиган ирсий ва орттирилган қон тизими касалликларини ўрганиш, идиопатик тромбоцитопнияда жарроҳлик усулидан кенг фойдаланиш бўйича натижали илмий изланишлар олиб боришди. Гематологиянинг замонавий йўналишлари: донорлик хизматини замонавий талаб ва имкониятларга монанд равишда ташкил этиш, қон ўрнини босадиган дорилар ва қон касалликларининг экологик генетик жиҳатларини батафсил аниқлаш ва даволашни такомиллаштириш ва ҳ. к.

Ўзбекистонда Гематология ва қон қуйиш институти, шунингдек, тиббиёт ин-тларининг терапия клиникалари ва илмий лаб. лари ҳамда Тошкент врачлар малакасини ошириш интнинг гематология кафедраларида гематология соҳасида изланишлар олиб борилади.

Загрузка...