Гематома [гемо… ва юн. оmа – ўсма]-тўқима орасига ва тана бўйинларига қон қўйилиши. Турли шикастланишлар, лат ёйиш, суяклар синиши, чиқиши ва бошқа(лар) оқибатида рўй беради. Юмшоқ тўқималар эзилишидан пайдо бўлган кичикроқ гематома бироз шишиб, оғрийди, ўша соҳа мўматалоқ бўлиб, конталашади (қ. Қонталаш). Ўз вақтида тўғри даво қилинса, ҳеч бир нуқсонсиз тузалиб кетади; асосан, шу соҳага ором берилади, совуқ қилинади ва боғлаб қўйилади. Ҳаёт учун муҳим аъзолар (бош мия, жигар ва бошқа(лар)) зарарланган бўлса, зудлик билан шифокорга мурожаат этиш зарур, акс ҳолда, оғир асоратлари сабаб бўлиши мумкин.
[addtoany]