Қонталаш

Қонталаш – юмшоқ тўқималарга қон қўйилиши. Шикастлангандан бир неча соат (баъзан бир неча мин.) кейин тана тўқималарининг юзасига қон қўйилиши билан кечади. Қонталаш олдинига тўқ қизил рангда бўлади; қуйилган қондаги гмоглобиннинг парчаланишидан қонталашнинг ранги аста-секин ўзгариб, қизилдан кўк рангга, сўнгра яшил, охирига бориб сариқ рангга ўтади ва кейинчалик қонталаш бутунлай сўрилиб кетади. Қонталашнинг рангига қараб лат ёйиш қачон содир бўлганини аниқлаш мумкин. Оғриқ қолдирувчи воситалар, Қ. нинг сўрилиб кетиши учун бошида совуқ, кейинчалик иссиқ қилинади.

Чуқур тўқималарга қон қўйилганда шикастлангандан бир неча кун кейин Қ. юзага келиши мумкин. Баъзан Қ. ҳаёт учун хавфли ҳисобланади. Масалан, бош шикастланиб, кўз квокларида Қ. («кўзойнак» кўринишида) пайдо бўлиши калла суяги синганлигидан далолат беради (қ. Калла суяги). Бунда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

Қон ёки қон томирлари касалликларида, енгил лат еганда ҳам Қ. пайдо бўлади.

[addtoany]