Гепатоз

Гепатоз [юн. hepar – жигар ва osis – касаллик] – бир қатор жигар касалликларининг умумий номи; яллиғланиш аломатлари озгина бўлгани ёки умуман бўлмагани ҳолда жигар паренхимасининг дистрофик ўзгариши билан ифодаланади. Ёғли, пигментли ва холестатик хиллари бор. Ёғли гепатозда жигарни ёғ босади, бу – овқатланиш тарзи бузилганда, жигар тўкимсига заҳарли, айниқса, спиртли моддалар таъсир этганда, шунингдек, Гипоксия ва эндокрин бузилишлар, хусусан, қандли диабетда кузатилади. Пигмент алмашинуви бузилганда пигментли гепатоз рўй беради. Холестерин ва ўт кислотаси алмашинувининг бузилиши натижасида жигар ичида ўт туриб қолганда ёки айрим дори моддалари, масалан, аминазин, гормонал кортикостероид препаратлар суиистеъмол қилинганда холестатик гепатоз пайдо бўлади.

Даво ҳамда касалликнинг олдини олишда энг муҳими гепатозга сабаб бўлган омини бартараф этишдан иборат. Касалликнинг ҳамма хилларида овқатланиш тартиби, парҳезга риоя қилиш, агар касаллик бирор дори қабул қилиганида рўй берса, уни дарҳол тўхтатиш керак.

Загрузка...