Холестерин

Холестерин, холестерол – стерилар гуруҳига мансуб модда. Биринчи марта ўт тошидан ажратиб олинган. Сувда эримайди, органик эритувчиларда яхши эрийди, рангсиз кристалл. X. барча тирик организмларда учрайди; холестериннинг кўп қисми нерв ҳамда ёғ тўқималарида, тухум ва сперма ҳужайраларида, жигарда (X. биосинтез қилинади), буйрак усти безларида, ва бошқа(лар)да бўлади. Қон плазмасида X. юқори ёғ кислоталари (олеин кислота) билан бирга мураккаб эфир ҳолида учрайди. Организмда X. буйрак усти безлари гормонлари, ўт кислоталар, Д витамини ва бошқа(лар) алмашинувида қатнашади. Одам қонида ўртача 150-200 мг % X. бўлади. Кўпроқ ёғли овқат истеъмол қиладиган кишиларда X. миқдори кўпаяди, бу ўт тошлри ҳосил бўлишига, қон томирлари деворида X. тўпланишига ва моддалар алмашинувининг бузилиши ва бошқа(лар)га олиб келади.

[addtoany]