Гипопаратиреоз [гипо… ва лот. (glandula) parathyreoidea] – қалқонсимон без олди бези ва osis – касаллик] – қалқонсимон без олди безлари секретор фаолиятининг етишмовчилиги оқибатида келиб чиқадиган касаллик. Гипопаратиреозга қалқонсимон без олди безларининг туғма етишмовчилиги, қалқонсимон безда операция ўтказилаётганда бехосдан олд безларнинг олиб ташланиши ёки қон қўйилиши сабаб бўлади. Гипопаратиреозда кальций сингиши бузилади, қонда кальций миқдори камаяди, томир тортишиши (тетания, талваса хуружи), асабий ва руҳий бузилишлари рўй беради. Касаллик яширин ва ҳақиқий бўлади. Яширин хилида беморнинг ташқи кўринишида ўзгариш бўлмайди, фақат оёқ-қўл бироз музлаши, баданда чумоли юраётгандек туюлиши, спазм кузатилиши мумкин. Ҳомиладорлик, ҳайз кўриш, заҳарланиш, механик, термик таъсиротлар, ҳар хил касалликлар яширин гипопаратиреознинг касалликнинг ҳақиқий турига ўтиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Бемор гормонлар ва витаминлар билан даволанади.
[addtoany]