Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик, оғир оёқлик – уруғланган тухум ҳужайранинг она организмида ривожланиб, етук ҳомилага айланишидан иборат физиологик жараён. Аёл тухумдонида етилиб чиққан тухум ҳужайранинг эркак жинсий ҳужайраси билан қўшилиши (уруғланиши) дан бошланади ва ўрта ҳисобда 280 кун, яъни 10 қамарий ой давом этади. Уруғланиш бачадон найида рўй беради; уруғланган тухум ҳужайра бачадон найининг чувалчангсимон қисқариши туфайли бачадон бўшлигига қараб сўрилиб боради. Ана шу вақтда у майин Туклар (ворсинкалар) билан копланиб, кўп ҳужайрали эмбрионга айланади, ўша Туклар ёрдамида бачадон шиллиқ пардасига пайвандланиб олади; шу вақтдан ҳомила шакллана бошлайди ва аёл организмидаги баъзи тизимлар вазифаси тегшлича ўзгаради. Бачадон найларининг турли касалликларида тухум ҳужайранинг бачадонга қараб сўрилиб келишига тўсқинлик қиладиган ўзгаришлар оқибатида тухум ҳужайра бачадон найига пайвандланиб қолиши мумкин (қ. Бачадондан ташқари ҳомиладорлик).

[addtoany]