Гипоспадия

Гипоспадия [юн. hypospao – пастга тотаман] – туғма норасолик. Сийдик чиқариш канали остининг ёриқ бўлиши, шу соҳанинг қуйи қисмида ҳомила шаклланаётган даврда бузилиш рўй бериши, сийдик чиқариш канали (уретра)нинг такомиллашмай қолиши. Бунда уретранинг ташқи тешиги олат бошига эмас, балки олат тагига, ёргоққа ёки оралиққа очилган бўлади, сийдик ана шу тешикдан чиқади. Бу тешикдан то олат боши оралиғигача бўлган хорда тортмоклари олатни вергулсимон ёки ўроқсимон шаклда тутиб туради ва бу ҳолат бола ўсган сайин кучаяверади. Гипоспадия боланинг б ойлик пайтидан бошлаб жарроҳлик йўли билан бартараф этилади. Акс ҳолда, бола жимо (жинсий алоқа)га яроқсиз бўлиб қолади, бепуштликка олиб келади. Операция қанча барвақт қилинса, шунча яхши.

[addtoany]