Глюкокортикоидлар

Глюкокортикоидлар – одам ва умуртқали ҳайвонлар буйрак усти безларининг пўстлоғидан чиқадиган гормонлар. Кимёвий тузилишига кўра стероид. Гипофиз таъсирида холестериндан ҳосил бўлади. Адренокортикотроп гармон унинг секрециясини оширади. Организм ҳаёт фаолияти учун ноқулай шароитлар (қ. Стресс, Адаптацион синдром) рўй берганда глюкокортикоидлар кўп ишлаб чиқарилади. Асосий глюкокортикоидлар: гидрокотизон, кортизон, кортикостерон, 11-дегидркортикостерон. Улар асосан, карбонсувлар алмашинувига таъсир этади, жигарда омиллардан гликоген синтезланишига ва глюкоза ҳосил бўлишига ёрдам беради; юқори молекулали ёғ кислоталарнинг биосинтезига тўсқинлик қилади. Глюкокортикоидлар бириктирувчи ва лимфа тўқималари фаолиятини сусайтириб, турли яллиғланишлар ривожланишига йўл қўймайди. Глюкокортикоидлар ва уларнинг синтетик аналоглари (гидрокортизон-ацетат, преднизолон) тиббиёт ва ветеринарияда кенг қўлланилади.

[addtoany]