Гормонал регуляция

Гормонал регуляция – одам ва умуртқали ҳайвонлар ҳаёт фаолиятининг гормонлар орқали бошқарилиши. Ички секреция безлари ажратган гормонлар қонга ўтиб, организмда оқсил, ёғ, карбонсув, сув ва минерал тузлар алмашинувининг бир маромда кечишини таъминлайди (масалан, инсулин карбонсувлар алмашинувида бевосита иштирок этади). Гормонлар ишлаб чиқарилиши ва ажралишини нерв тизими бошқаради. Гормонал регуляция гуморал регляция билан ўзаро боғлик ҳолда фаолият кўрсатади. Гормонларнинг ферментлар синтезида иштирок этиши, шунингдек, генларнинг фаоллаштириш хусусиятлари аниқланган. Гормонал регуляция механизмлари орасида, айниқса, гормонларнинг оқсиллар биосинтезига таъсири ўрганилган бўлиб, улар асосида ўсиш, ривожланиш, тўқималар дифференциацияланиши, тухум ҳужайра фолликулаларининг етишини каби ҳаётий муҳим жараёнлар ётади. Организмда гормонал регуляциянинг издан чиқиши эндокрин касалликлар (қандли диабет, тиреотоксикоз, гипотиреоз ва бошқа(лар)) ва айрим б. касалликлар (юрак-томир касалликлари, хавфли ўсмалар, аллергик ва гинекологик хасталиклар ва бунинг келиб чиқишига олиб келади.

[addtoany]