Калориялилик

Калориялилик – 1) озиқ-овқат маҳсулотларининг калориялилик – озиқ моддалар (оқсиллар, ёғлар ва карбонсувлар)да тўпланган энергия; озиовқат маҳсулотларининг энергиявий қиймати (кал – калория ва ккал – килокалорияда ифодаланади). Озиқ-овқат маҳсулотларини қиёсий баҳолашда; овқатланишни режалаштиришда, парҳез таомларни тавсия қилиш ва бошқа(лар)да қўлланади. Калориялилик маҳсулотда оксидланмаган карбон ва водород атомлари мавжудлиги билан аниқланади. Масалан, ёғ молекуласида оксидланмаган карбон ва водород атомлари карбон ва оқсиллардагига нисбатан кўпроқ бўлади; 1 г ёғ 9,3 ккал (1 ккал = 4,1868- 10’Ж), 1 г карбонсув 4,1 ккал, 1 г оқсил ҳам 4,1 ккал. Баъзи маҳсулотларнинг (100 г) калориялилики (ккал да) қуйидагича: сут (кефир, чучук қатиқ) – 62; сариёғ – 734; сифатли мол гўшти – 154; сифатли кўй гўшти – 206; тухум – 150; кўк пиёз – 21; тузланмаган бодринг – 15; картошка – 89; карам – 27; сабзи – 36; олма – 48; қанд – 320; буғдой уйидан ёпилган нон – 230 ва бошқа(лар)

Турли касб ва ёшдаги, ҳар хил жинсдаги кишиларнинг энергия сарфи билан боғлиқ равишда истеъмол қилинадиган таомлар миқдорини белгилашда калориялиликни билиш жуда асқотади. Озиовқат маҳсулотлари ичида калорияси энг юқори бўлган маҳсулот ўсимлик мойи (872 ккал), энг паст бўлган маҳсулот – оқ карам (27 ккал). СИ бирлигида калориялилик бирлиги кЖ/100 г ҳисобида ифодаланади. Осон-қийинлиги ўртача бўлган ишда ишлайдиган ўрта ёшли одам учун бир кеча-кундузда 3 минг ккал зарур бўлади.

[addtoany]