Каверна

Каверна [лот. caverna – ғор, бўшлиқ] – одам ва ҳайвонлар ички аъзолари (ўпка, жигар, буйрак, суяклар) тўқимасининг зарарланиб, ириши натижасида ҳосил бўлган ковак (бўшлиқ). Каверна, кўпинча, кавернали сил, йирингли яллиғланиш ва ҳ. к. да пайдо бўлиб, патологик жараён ҳамда турли асоратларнинг авж олишига олиб келади. Кавернанинг диаметри ҳар хил; ўпканинг бир бўлагини ёки бутунлай ҳаммасини эгаллаб олиши мумкин.