Нафас аъзолари

Нафас аъзолари – организм билан ташқи муҳит (сув ёки ҳаво) ўртасида газ алмашинуви учун ихтисослашган аъзолар. Ҳайвонларда тана қоплағичи ёки ичаги деворининг ботиб кириши ёки бўртиб чиқиши туфайли вужудга келган. Кўпчилик умуртқасиз ҳайвонлар (ғвактанлилар, бўшлиқичлилар, чувалчанглар, тубан қисқичбақасимонлар, игнатерилилар)да нафас аъзолари бўлмайди. Умуртқалилар орасида тери орқали нафас олиш кам ҳаракатланадиган ва майда ҳайвонлар – айрим балиқлар, сувда ва қуруқликда яшовчилар учун хос. Нафас аъзолари дастлаб чувалчангларда жабралар шаклида пайдо бўлган. Кислород танқис бўлган, оқмайдиган лойқа сувларда яшайдиган айрим балиқларда атмосфера ҳавоси билан нафас оладиган аъзолар – ўлкалар, лабиринт аппарат ривожланган. Орқа ичакнинг айрим қисмлари орқали содир бўладиган газ алмашинуви ичак орқали нафас олиш дейилади (айрим лаққасимон ва бошқа(лар) балиқлар).

Қуруқликда яшайдиган ҳайвонларнинг асосий нафас аъзолари трахеялар ёки ўпкалар ҳисобланади. Онтогенезда нафас аъзолари ўзгариши мумкин. Масалан, кўпчилик балиқлар эмбрионлари дастлаб тана юзаси орқали нафас олади; кейинроқ уларда сариқлик халтасида сариқлик нафас олиш тизими ёки сузгичлар (анал, орқа, дум) нафас олиш тизими пайдо бўлади. Кейинчалик личинкларда ташқи жабралар, сўнгра жабра аппарати ривожланади. Амниотлар эмбрионида нафас олиш вазифасини дастлаб сариқлик халтаси, кейинроқ аллантоис бажаради.

Одамда нафас аъзолари ҳаво ўтказувчи йўллар (бурун бўшлиғи, ҳиқилдоқ, кекирдак ва бронхлар) ҳамда ўпкадан иборат.

[addtoany]