Нафас

Нафас, нафас олиш – организмга кислород кириб, ундан карбонат ангидрид (С02) чиқиб кетиши, шунингдек, ҳужайра ва тўқималарда кислород ёрдамида кечадиган органик моддаларнинг оксидланиш-кайтарилиш реакциялари натижасида организм ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган энергия ажралиб чиқишидан иборат жараёнлар мажмуи.

Бир ҳужайрали жониворлар ва тубан ўсимликлар нафас олишидаги газ алмашинуви ҳужайралар сирти орқали, юксак ўсимликларда бутун танадаги ҳужайралараро қобиқ орқали диффзия йўли билан содир бўлади. Тузилишининг мраккаблашиши ва тана ҳажмининг катталашиб бориши билан нафас олиш вазифаларини ўтовчи махсус тузилма ёки аъзолар ҳамда қон айланиш тизими ривожлана боради, бу тизимда 02 ва С02 ни боғлаш ва ташиш хусусиятига эга бўлган қон ва лимфа айланиб юради.

Ҳашаротларда ҳаво найчалари – трахелар, балиқларда – жабралар нафас аъзолари ҳисобланади. Қуруқлик ва сувда яшайдиган ҳайвонлар ўпка билан бирга тери орқали ҳам нафас олади. Умуртқали ҳайвонлар ва Одамда ташқи нафас махсус нафас аъзоларида, тўқима нафаси эса тўқима ва ҳужайралардаги оксидланиш-кайтарилиш реакцияларида амалга ошади.

Балиқлар, сувда ва қуруқликда яшовчилада оғиз туби мушакларининг ҳаракати туфайли жабра ва ўпкага ҳаво киради. Қушлар, сут эмизувчилар ва Одамда нерв тизимини уйғулаштирадиган нафас мушаклари (асосан, диафрагма ва қовургалараро мушакларнинг биртекис қисқариши ташқи нафасни таъминлайди. Бу мушаклар қисқарганда кўкрак қафасининг ҳажми катталашиб, ўпка кенгаяди, бунда атмосфера босими ўпка ичидаги босимдан фарқ қилади ва ўпкага ҳаво киради (Нафас олиш – инспирация). Нафас чиқариш (эскпирация) пассив (нафас олиш фзасида чўзилган кўкрак қафасининг пучайиши ҳисобига) ва фаол (баъзи мушакларнинг қисқариши йўли билан) амалга оширилади. Бир гал нафас олишда ўпкага кирадиган ҳаво миқдори нафас ҳажми деб аталади.

Сут эмизувчилар ва Одамда газ алмашинуви, асосан, ўпка альвеолаларида содир бўлади ва қонга 02 нинг фақат 2 % и тери орқали тушади. Ўпка орқали бир дақиқада ўтувчи ҳаво миқдори – минутлик нафас ҳажми (МНҲ) деб юритилади. Одам тинч турганда бу кўрсаткич 5-8 л/мин, жисмоний иш қилганда эса 100 л/мйн ва ундан ортиқроқ чиқиши мумкин. Альвеляр ҳаво ва веноз қон (ўпка кагшллярларидаги) орасидаги газ алмашинуви 02 (60-70 мм симоб уст.) ва С02 (7 мм симоб уст.) парциал босиларнинг ҳар хиллиги туфайли альвеола-капиляр мембрана (Одамда мембрананинг умумий юзаси қарийб 90 м2) орқали амалга ошади, 02 қоида гемоглобин молекуласига боғланиб тешилади. Етиб борган жойида 02 тўқимага ўтади, бу жараён артериал қон (100 мм симоб уст.) ва тўқималардаги (0-40 мм симоб уст.) номутаносиб парциал босим ҳисобига юз беради. С02 ҳам тўқимадаги қонга ва қондан альвеолалага парциал босимнинг ўзгаришлари ҳисобига ўтади: тўқималарда 60 мм атрофида, веноздги қонда – 47 мм, альвеолаларда 25 мм симоб уст. С02 нинг 80 % и қонга ишқорий металлар (бикарбонат), кам қисми эса гемоглобин билан бириккан ҳолда (карбгемолобин) бўлади. Газ алмашинувининг жадаллиги нафас коэффициенти билан таърифланади. Ҳайвонлар ва одамларда бош мия пўстлоғи, буйрак, юрак тўқималарининг 02 та эҳтиёжи катта.

Нафас марказий нерв тизими томонидан идора этилади. Нафас олиш мушакларининг рефлектор қисқаришини таъминловчи ҳаракат нервларнинг ядролари орқа мия кулранг моддасининг олдинги шохларида жойлашган. Нафас олиш ва чиқиришнинг биртекис ишлашини, узунчоқ мияда жойлашган нафас маркази (НМ) таъминлайди. Миянинг «Вароли кўприги»да пневмтоксик марказ мавжуд бўлиб, у НМ билан бирга нафас жараёнини бошқаради. Нафас назоратида қондаги С02 миқдорининг аҳамияти катта, бу миқдорнинг ошиши мушаклар қисқаришини кучайтиради ва МНҲни оширади, натижада организмдан ортиқча С02 чиқарилади. Уйқу артерияларида рецепторлар мавжуд бўлиб, улар қоннинг кимёвий таркибини назорат қилиб боради ва НМга қондаги 02 ҳамда С02 миқдорининг ўзгариши тўғрисида ахборот беради. Узунчоқ миянинг сиртқи қисмида жойлашган хеморецепторлар орқа мия суюқлигидаги С02 миқдорининг ўзгаришини сезади. Нафас назорати нафақат 02 ва С02 парциал босимини меъёрда ушлаб туришга, балки бу кўрсаткичлар ўзгаришининг олдини олишга ҳам қаратилган.

[addtoany]