Нефрон [юн. nephros – буйрак] – буйрак қилнайчалари; умуртқали ҳайвонлар ва одам буйрагининг асосий структуравий-функционал бўлаги (элементи). Буйрак коптокчаси ва ундан тармоқланиб чиқувчи буйрак найчаларидан тузилган. Нефронлар сийдик ҳосил бўлиш жараёнида қондан моддалар алмашинуви маҳсулотларини чиқариб ташлайди; бирламчи сийдик таркбидан сувнинг қонга қайта сўрилишини таъминлайди; оқсил, сув-туз, ишқорий-кислотали муҳитни идора қилади, қон таркибини бошқаради. Ҳар бир буйракда тахм. 1 млн. Нефрон бўлади.
[addtoany]